Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 6-oktyabr 2018, 10:21
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

“Нур ва Ҳаyot” марказининг тозалик ва ободлик yo'лидаги хайрли ишларига кўмакдош бўлайлик !

22-01-2018, 17:56

Хоразм вилояти "Nur ва hayot” маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб – қувватлаш Жамоат фонди томонидан 2017 йил май ойида эълон қилинган "Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтиришда, атроф-муҳитни муҳофазасини кучайтиришда, мамлакатда экотуризмни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ижтимоий шерикликнинг ролини юксалтириш” мавзусидаги 4-грант танлови учун "Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллаларда санитария-экологик ҳолатни яхшилаш соҳаларида ижтимоий акциялар ва тадбирлар ўтказиш орқали аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш” номинацияси бўйича "Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани аҳолиси ўртасида "Менинг обод маҳаллам!”акциясини ўтказиш” номли лойиҳаси билан иштирок қилиб ғолиб бўлди. Жорий йилнинг 31 март куни Янгиариқ туманида ушбу лойиҳа доирасида ободонлаштириш хайрия хашари ўтказилади.  

Мазкур грант лойиҳасининг асосий мақсади: аҳолида, жумладан ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, маҳаллаларнинг чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларини кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда бартараф этиш, мазкур жараёнда фаол қатнашган фидоий ва жамоатчи инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш бўйича жамоатчилик комиссия раисларини экологик акциялар орқали ҳудудларни ободонлаштириш ишларида иштироки ва фаоллигини ошириш, уларда малака ҳамда кўникмаларини хосил қилишдан иборат.

Лойиҳани 2017 йилнинг декабрь ойидан 2018 йилнинг август ойига қадар Янгиариқ туманининг маҳалларида ўтказилиш режалаштирилган.

Шу моносабат билан, барча Янгиариқ туманида истиқомат қилаётган фуқароларни "Менинг обод маҳаллам!” акциясида фаол қатнашишларига чақириб қоламиз.

Зеро, табиатни асраш, унинг неъматларидан оқилона фойдаланиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

 

Kamolbek Jumaniyozov

Xorazm viloyati "Nur vа хаyot”

markazi raisi, Loyiha rahbari

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    мая 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031