DataLife Engine / “Янгиариқ кулолчилик маркази” ташкил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

“Янгиариқ кулолчилик маркази” ташкил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

Янгиариқ тумани Каттабоғ қишлоғи худудидан Хоразм вилояти “ҳунарманд бошқармаси”га “Янгиариқ кулолчилик маркази” ташкил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида   

 

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган  17-сонли мажлис баёни, Хоразм вилояти “Хунарманд бошқармаси”нинг туман хокими номига 10.04.2020 йилдаги хz-01/51 сонли ёзишмаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг, туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмасининг, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг, Янгиариқ тумани ДСЭНМнинг хулосаларига ҳамда туман ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10,25-моддаларига асосланиб,

      

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

  1. Хоразм вилояти “Хунарманд бошқармаси”нинг туман хокими номига 10.04.2020 йилдаги хz-01/51-сонли ёзишмаси, туман ҳокимлигида қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномаси ва бошқа тўпланган ҳужжатлар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2. Янгиариқ тумани Каттабоғ қишлоғи худудидан Хоразм вилояти “ҳунарманд бошқармаси”га “Янгиариқ кулолчилик маркази” ташкил қилиш учун 3000 м2 ер майдони ажратилсин.
  3. Ушбу ер майдони ажратиш қарори лойиҳалаштириш учун асос бўлади.
  4. Буюртмачи Хоразм вилояти “ҳунарманд бошқармаси”га:

    а) ушбу қарор билан ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят қурилиш бош бошқармасига архитектура-режалаштириш топшириқларининг 1-2-қисмларига буюртма бериш;

       б)  қурилиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

     в) тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси  ҳузуридаги архитектура шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

      г) шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;

      д) Хоразм вилоят Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясидан, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун рухсатнома олиш вазифаси топширилсин.

  1. Янгиариқ туман бош архитектори М.Ходжаевга ва Янгиариқ туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи З.Камаловга қурилиш учун ажратилган ер майдонини жойида бош режа асосида белгилаб бериш вазифаси топширилсин.
  2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 6,10-бандларига асосан ажратилган ер майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ҳамда ер участкасидан 2 йил мобайнида фойдаланилмаганда ундан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилсин.
  3. Ушбу қарорни тасдиғи Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилсин.
  4. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Эламонов зиммасига юклатилсин.

                                          

                

 

                       Янгиариқ туман

                             ҳокими                                                           М.С.Худайберганов

11-04-2020, 19:00
Вернуться назад