DataLife Engine / Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ва амалиётида рўёбга чиқарилаётган улкан ўзгаришлар.

Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ва амалиётида рўёбга чиқарилаётган улкан ўзгаришлар.

Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги ва амалиётида рўёбга чиқарилаётган улкан ўзгаришлар

Мамлакатимиз Президенти  Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 8 февраль куни “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди.

Кўпчилик фуқароларнинг фикрича, сайловларнинг қаҳратон қиш -  декабрь ойидан кўра, илиқ об-ҳавода   ўтказилиши ҳар томонлама ва ҳамма учун – сайловчилар учун ҳам, сайланувчилар учун ҳам, сайловларни ташкил этувчилар учун ҳам, сайловлардан кейин олий давлат органларини ўз вақтида шакллантириш учун  ҳам жуда қулай.

Мазкур қонунга асосан Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 

Сайлов кодексининг тегишли модаларига киритилган ўзгартишларга кўра, Халқ депутатлари туман, шаҳар (Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши бундан мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузиш амалиётидан воз кечилди.

Янги қонунга биноан Сайлов кодексига киритилган қатор ўзгартиришлардан яна бири 23-моддага, яъни участка сайлов комиссиясини тузишга тааллуқли. Маълумки, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганда тузилади.

Сайлов кодексининг чет давлатларда истиқомат қилиб турган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, хорижий мамлакатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутилар орқали овоз беришнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари жараёнида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов комиссияларининг тутган ўрни тўғрисида хабардор қилиш, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тартиб-таомилларни кенг тушунтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.  

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида Марказий сайлов комиссияси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлашлари белгилаб қўйилди.

 

Янгиариқ туман адлия бўлими

 етакчи маслаҳатчиси 

Расулбек Ибрагимов

 

25-03-2021, 11:24
Вернуться назад