DataLife Engine / Туман ҳокимининг қарори лойиҳаси

Туман ҳокимининг қарори лойиҳаси

ЛОЙИҲА

 

 

Янгиариқ тумани ҳокимининг
ҚАРОРИ

 

“____” ___________20__ йил                          №____                 Янгиариқ тумани

 

 

Туманда ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишни

тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддалари, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 8, 12-моддаларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

 

  1. Қуйидагилар:

        Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби (кейинги ўринларда -Тартиб)1-иловага;

Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш меъёрлари (кейинги ўринларда – Меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси (М.Қурбонов), жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиб ва Меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
  2. Ушбу қарор Янгиариқ овози газетасида расман эълон қилинсин
    ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклансин.

 

           Туман ҳокими                                                           А.К.Давлетов

 

22-12-2020, 14:40
Вернуться назад