Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 10-oktyabr 2020, 09:46
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Ҳуқуқингни бил ва талаб қил.

25-02-2019, 10:39

Ҳуқуқингни бил ва талаб қил.

Янгиариқ туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 2019 йил
1 апрелдан – 15 апрел кунига қадар #Ҳуқуқингни бил ва талаб қил, #Ҳуқуқий ёрдам, #Сўранг, жавоб берамиз – хештеглари остида лойиҳаси ўтказилиши режалаштирилган.

“Ҳуқуқ ҳимоячилари” – кўнгиллилардан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан бепул ҳуқуқий хизмат тадбирлари ташкил қилинади.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар орқали, шунингдек, кўчаларда, аҳоли гавжум жойларда фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдамлар берилади.

Истеъмолчи ҳуқуқлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мажбуриятлари, туғуруқхоналарда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, мол-мулк дахлсизлиги кафолатлари, шахсий дахлсизлик ҳуқуқи мавзуларида ижтимоий роликлар тайёрланади ва тарқатиб борилади.

Мазкур лойиҳа доирасида Сизни қийнаётган муаммоли масалаларга ҳуқуқий ечим ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий жавоб олишингиз мумкин бўлади.     

Шунингдек, лойиҳа доирасида аҳолига ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний йўл билан талаб қилиш тарғиб этилади.

Бунинг учун Янгиариқ туман адлия бўлимининг “Telegram” ва “Facebook” ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали Сизни қизиқтирган масалалар бўйича саволлар йўллашингиз мумкин.

“Telegram” манзили -  https://t.me/yangiariqadliya

“Facebook” манзили - https://www.facebook.com/profile.php?id=100037412554933

 Телефон рақами –     +99862-38-55-220

#huquqingnibilvatalabqil лойиҳасини ўтказишдан асосий мақсад – аҳолига ўз ҳуқуқларини талаб қилиш орқали қонунларнинг ишлашига ҳисса қўшишлари мумкинлигини тушунтириш, бу эса ҳуқуқий жамият қуриш ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим қадам бўлишини таъкидлашдан иборат.

БИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛИНГ,

СИЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА!

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    октября 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031