Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 10-oktyabr 2020, 09:46
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Тил миллатнинг белгиси

10-10-2020, 09:46

Тил миллатнинг белгиси

ТИЛ МИЛЛАТНИНГ БЕЛГИСИ

 

         Тил миллатнинг ташқи белгиларидан биригина эмас, унинг номи, бошқа маданият унсурларига ўхшамаган ўзига хослигидир. Абдулла Авлоний ўз вақтида бекорга “Тилнинг йўқолмоғи миллатнинг йўқолмоғидир” деб эслатмаган эди.

           Ўзбек тилининг равнақи ҳақида ўйлаганда бундан ўттиз йил олдинги воқеликлар кўз олдимизга келади. Ҳақиқатан, давлат тили мақомининг нисор этилиши миллатнинг эрк йўлидаги илк қадами эди, бу яқинда эришилажак мустақилликнинг хабари эди гўё. Истиқлол йиллари­да суверен давлатнинг расмий алоқа воситаси сифати­да она тилимиз янгича мақом касб этди, юқори даража­га эришди. Чунончи, тарихда биринчи марта бу тилда давлатнинг асосий бош қонуни – Конституция ёзилди. Давлат мадҳияси шу тилдаги матн асосида ижро этилди. Жуда кўплаб расмий ҳужжатлар, қонунлар, умумдавлат миқёсидаги иш қоғозлари шу тилда қоғозга туширилди. Пул купью­раларида ўзбекча сўзлар пайдо бўлди. Миллий қомус, кўплаб луғатлар нашр этилди. Буларнинг барчаси мис­ли кўрилмаган ҳодисалар эди.

             Шунингдек, тилимизнинг мақеини мустаҳкамлаш, унинг сўз бойлигини ошириб бориш, софлигини таъ­минлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар бир зум тўхтама­ди. Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилиши, машҳур ёзувчи ва шоирлар номидаги ижод мактабларининг очили­ши ҳам она тилимизнинг нуфузини ошириш, мавқеини юксалтириш, малакали ходимлар тайёрлаш борасиди­ги жаҳоншумул қадамлар бўлди. Зеро, “Сўз мулкининг султони” Алишер Навоий ижод қилган тил ана шундай эътиборга, ҳурматга лойиқдир.

          Бугунги кунда, мустақил­лик шарофати билан тилимизнинг дунёдаги дўстлари кўпаймоқда. Бу ўзига хос жарангдорлик ва оҳангга эга бўлган, бой адабий-илмий хазинани жамлаган тилнинг муҳиблари уни иштиёқ билан ўрганмоқдалар, тарова­тини ўз қалбларида ҳис этмоқдалар. Ахир минг йиллар олдин Маҳмуд Қошғарий бобомиз “Бу тилни ўрганинг, туркийлар ўз тилини ўрганганларга шафқатлидир” деб бекорга қайд этмаган.

             Бугун “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси асосида ўз тараққиётининг тамомила янги босқичига дадил қадам қўяётган мамлакатимизда барча соҳада бўлаётгани каби давлат тилининг ўрни ва нуфузини ошириш борасида ҳам туб бурилиш жараёнлари янги мазмун кашф этди. Юртимизда спортни ривожлантиришнинг амалий ифодаси ўлароқ, халқаро майдонларда кураш атамалари: “ёнбош”, “чала”, “ҳалол” сингари ўзбекча сўзлар янграй бошлади. Миллий тилимиз тор қобиқдан чиқиб, давлат мақомини олиши Конституция, Қонунлар, БМТ ҳужжатлари, халқаро Шартномаларни ўзбек тилида ёзилишини кафолатлади.  Бу ҳаёт ҳақиқати тилнинг нуфузини сақлаш, унга қатъий амал қилишни таъминлашни тақоза этади. Президентимиз ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган 2019 йил 3 октябрда тантанали маросимдаги нутқида бу борада қилинадиган кўламли ишларнинг тўлақонли тарҳини чизиб берган эдилар.

             Мазкур тарихий нутқда таъкидланганидек, “дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир”. Албатта, бу бебаҳо бойлик, буюк қадрият миллий ўзликнинг асрий илдизлари сифатида, ўзбек қавмининг она тили сифатида ўзбекнинг миллий-маънавий дунёсини чароғон қилиб турса, давлат тили сифатида кўп миллатли мамлакатимиз фуқаролари қалбига бир давлатга, бир юртга мансублик, бирдамлик туйғуларини жойлайди, уларни ягона давлат рамзи саналмиш байроқ, герб, мадҳия каби муқаддас тимсоллар сингари бир юртнинг садоқатли фарзандлари ўлароқ бирлаштиради. Айтиш мумкинки, ана шу маънода ўзбек тили Ўзбекистонда фақат бир эмас, балки икки ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий вазифани бажармоқда, ана шундай залворли ва муаззам вазифаларни елкасига ортмоқлаган ҳолда такомил йўлларидан жадал одимламоқда.

            Давлатимиз раҳбари 2019 йил 21 октябрь куни  “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Унда алоҳида қайд этилганидек, “бугунги глобаллашув даврида ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш, бу борада, аввало, ўз маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиийдир”. Ўзбек тилининг ҳам она тили, ҳам давлат тили сифатидаги тараққиётини таъминлаш, ҳеч бир шубҳасиз, миллий манфаатларимиз ҳимоясининг тамал қадриятларини ташкил этадиган ҳаракатлардан ҳисобланади. Айни пайтда Президентимиз таъбири билан айтганда, “ўз тилини ҳурмат қилган маърифатли эл бошқаларнинг она тилига ҳам чуқур ҳурмат билан қарайди”. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бениҳоя холис тил сиёсати шаклланган. Унинг талабларига кўра, юртимизда истиқомат қиладиган барча миллат ва элатларнинг тиллари ва маданиятларининг ҳурмат қилиниши ва ривожи учун барча шароит яратилган.

         Фармонда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомининг ҳаётимизнинг барча жабҳасида тўла-тўкис жорий қилиниши учун тегишли чора-тадбирлар аниқ белгилаб берилган. Бу мақомнинг мунтазамлиги учун давлат ва бошқа ташкилотлар, фуқароларнинг масъуллик интизоми кўрсатилган. Айтиш жоизки, бир неча ўн йиллар давомида тилимиз ривожи борасида биз ишлата олмаган механизмлар фаол ва самарадор ҳаракатга келди. Бу ҳаракатлар маънавият муассасаларида амалий фаолиятнинг етакчи йўналиши  сифатида юзага чиқиши лозим.

         Барчамизга маълумки, 2020 йил 23 сентябрь санаси мустақил Ўзбекистон тарихида алоҳида қайд этиладиган бўлди. Шу куни дунёдаги энг нуфузли халқаро тузулмалардан бири – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилида нутқ сўзлаганлари, бу тарихий воқеанинг аҳамияти ҳақида узоқ сўзлаш мумкин. Мустақил юртимиз учун бу тарихий воқеа арслар давомида тилга олиниши шубҳасиз албатта!

 

Янгиариқ тумани ҳокимининг маънавий-маърифий

ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили

тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини

таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси                                         Ж.Хўжаев

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    октября 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031