Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 14-sentyabr 2020, 16:57
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Туман ҳокимлиги қуйидаги вакант лавозимларга номзодларни ишга таклиф қилади.

26-08-2020, 09:01

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Янгиариқ туман ҳокими ўринбосари (инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак бериш ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича);
  • Янгиариқ туман ҳокимлиги бош юристконсульти;

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ҳоким ўринбосари (инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак бериш ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича):

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • зарур касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  • давлат органлари ва ташкилотларида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлган охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим.

Бош Юристконсульт:

  • олий юридик маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши

     Иш шароитлари:

     Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. 

     Дам олиш кунлари: шанба, якшанба.

     Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача

     Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокимлигининг расмий сайти http://yangiarikhokimiyat.uz/ ҳамда (62) 385-57-76  телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 26 августидан 9 сентябргача қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    сентября 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930