Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 14-sentyabr 2020, 16:57
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Касаба уюшма фаолияти

9-06-2020, 13:16

 

Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

 

      Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Янгиариқ туман кенгаши тасарруфида ҳозирги кунда 14 та корхона ва ташкилотларни ва уларда меҳнат қилаётган 529 нафар ишчи – ходимларни бирлаштирган.

         Ҳисобот сайлов йиғилишлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги 16-5-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида  ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ўтказилди.

         Бошланғич касаба уюшма қўмиталарида ҳисобот-сайлов йиғилишлари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилди. Ушбу ҳисобот – сайлов йиғилишларида 14 та бошланғич ташкилотлар қўмита раисларидан 4 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардан, 1 нафари эса янгидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди. Сайланган касаба уюшма раисларининг 8 нафари олий, 5 нафари ўрта махсус ва 1 нафари ўрта маълумотга эга.

         Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти, ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларининг таъминланганлиги, ходимлар ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларининг тартибга солинганлиги ҳамда меҳнат қонунчилигига қатъий амал қилиниб келинаётганлиги борасида олиб борилаётган ишлари муҳокама қилинди.

         Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот сайловлар очиқлик асосида ҳолисона ўтказилди.

Ҳозирда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Янгиариқ туман кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

 

 

     Давлат муассасалари ва жамоат

     хизмати ходимлари касаба уюшмаси

     Янгиариқ туман кенгаши раиси                                       Д.Атажанов

           

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    сентября 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930