Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 15-fevral 2021, 16:34
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ НАЗОРАТИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ

15-02-2021, 16:34

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ НАЗОРАТИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ

 

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февраль куни “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони тасдиқланди.

Мазкур Фармонга кўра, “Ijro.gov.uz” тизими орқали қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими жорий қилиниши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди:

  • қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш;
  • қонун ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларига қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш.

       Фармон билан Адлия вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

2021 йил 1 апрелдан республика даражасидаги барча давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

      2021 йил 1 майдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади, бунда бошқа ҳар қандай назорат дастурлари, ҳисоботлари ва базаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.

Қонун ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури Адлия вазирлиги томонидан Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ишлаб чиқилади ва Президент Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланади.

 

Янгиариқ туман адлия бўлими бошлиғи
Қаландаров САРДОРБЕК

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    марта 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031