Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 7-yanvar 2021, 12:51
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан - 2023 йилга кўчирилди.

27-11-2020, 08:02

 Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан - 2023 йилга кўчирилди.

 

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан - 2023 йилга кўчирилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш 2022 йилга белгиланган эди. Кейинги 30 йил ичида (Ўзбекистонда сўнгги марта 1989 йилда аҳоли рўйхатга олинган) аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор амалга оширилаётганлиги эътиборга олинса, бундай кенг кўламдаги тадбирни ўтказиш учун катта тажриба, кўп вақт ва катта маблағ талаб этилиши аён бўлади.

         Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияларига кўра аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда бир марта ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бироқ кўпгина мамлакатлар ушбу тадбир муддатларини дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кейинги йилларга кўчириш чораларини кўришмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021 йилга кўчирилди.

       Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири  биринчи маротаба ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг  1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди. Синов тариқасида Республикамизнинг 4 та ҳудудида жумладан Хоразм вилоятининг Хива шахрида 2021 йил 1-25 ноябр кунлари ўтказилиши белгиланди.

 

                                                                  Хоразм вилояти статистика бошқармаси                                                                                                       Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    Yanvar 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031