DataLife Engine / 2019 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

2019 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

ЛОЙИҲА ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ Қ А Р О Р И 2018 йил “___” ________ №___ Янгиариқ тумани 2019 йилда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 17-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларнинг ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 150 иш ўрин, шу жумладан: а) ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 9,3 фоиз (14 киши); б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 59.3 фоиз (89 киши); в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 12 фоиз (18 киши); г) ногиронлар учун 4,0 фоиз (6 киши); д) бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2.0 фоиз (3 киши); е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 5,3 фоиз (8 киши); ё) ижтимомй мухофазага мухтож шахсларни “Одам савдоси” жабрдийдалари учун 1,3 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин; 3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ҳодимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин. Шу жумладан: а) ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун-болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари; б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари; г) ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнлари тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари; д) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари; е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин. 4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича касб ва лавозимлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Ушбу қарорни бажармаган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жарима куллансин. 6. Бандликка кўмаклашиш марказига (А.Саттаров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин. 7.Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 10 октябрдаги 1666к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 8.Туман ҳокимлиги бош юристконсульти (О.Раззақов); Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг yangiarikhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин; 9.Ушбу қарор туман ҳокимининг расмий нашри ҳисобланган “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинсин. 10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Усмонов зиммасига юклатилсин. Янгиариқ туман ҳокими М.Саидов
6-10-2018, 10:21
Вернуться назад