Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 6-avgust 2019, 18:34
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

15-07-2019, 14:59

        

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

ЯНГИАРИҚ  ТУМАНИ

Х О К И М И

Қ А Р О Р И

 

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI   XORAZM VILOYATI

YANGIARIQ TUMANI

X O K I M I

Q A R O R I

 

  

  2019  йил     “ 28” февраль                          № 1611қ                                 Янгиариқ шаҳарчаси

 

 

 

Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан  ўтказиш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон,.230-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2013 й, 15-сон          197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2003 й, 1-2-сон,                   17-модда;) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2018 йил 11 январдаги “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий хисобдаги бланкларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтихонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан  2018 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2303-2) буйруғига асосан, тумандаги транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

  1. Янгиариқ туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Р.Абдурахмонов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда “техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминласинлар:

 а) Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача;

 б)  Тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони  8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва
1 сентябрдан 31 октябргача);

 в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.

  ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг “б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган  транспорт воситалари бундан мустасно.

  1. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           3.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2018 йил 11 январдаги “Рўйхатдан ўтказиш Давлат рақами белгиларини ва қатъий хисобдаги бланкларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтихонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан:

           а)Юридик шахсларга тегишли юк ва махсус автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида,

           -автобуслар (микроавтобуслар) учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида,

           -енгил автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

           -мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

           б) Жисмоний шахсларга тегишли юк ва махсус автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида

           - автобуслар (микроавтобуслар) учун энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида

           - енгил автотранспорт воситалари учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

           - мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида  йиғим ундирилсин.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

            4.Транспорт воситаларини техник кўрикга жалб қилишда ЙҲХГга, туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

  1. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 20 февралдаги 405қ-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2019 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.

             7.Ушбу қарор “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  1. Туман ҳокимининг ёрдамчиси (Д.Атажанов);

  -  Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг yangiarikhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

 9.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Эламонов зиммасига юклатилсин.

 

 

            Янгиариқ туман

                    ҳокими                                                                             М.Саидов

  

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    сентября 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30