Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 6-avgust 2019, 18:34
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Янгиариқ туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.

15-07-2019, 17:54

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

ЯНГИАРИҚ  ТУМАНИ

Х О К И М И

Қ А Р О Р И

 

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI   XORAZM VILOYATI

YANGIARIQ TUMANI

X O K I M I

Q A R O R I

 

  

  2019  йил     “4 ”феврал                             № 787қ                                Янгиариқ шаҳарчаси

 

       

Янгиариқ туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, машина трактор  парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан    ўтказиш тўғрисида.

 

 “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 230-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи                  ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг                          асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда) талабларига асосан, туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб - ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

           1.Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор  парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини (кейинги ўринларда матнда “техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказувчи комиссияси таркиби  1-иловага;

Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 1 февралидан 1-июнигача техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2.Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:

    техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва  рўйхатдан ўтганлиги;

    техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

     техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.

   3.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирининг 2013 йил      2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан, техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига - 0,18 фоизи;

   қишлоқ хўжалик машиналарига – 0,10 фоизи;

   машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 фоизи миқдорида йиғим ундирилсин.

  4.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани бўлими катта инспектори (Р.Рўзметов) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналар йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.

  1. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман  ҳокимининг 2018 йил                  20 февралдаги 404қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

   6.Ушбу қарор “Янгиариқ овози” газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  1. Туман ҳокимининг ёрдамчиси (Д.Атажанов);

  -  Мазкур қарорни туман ҳокимлигининг yangiarikhokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

    8.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани бўлими катта инспектори (Р.Рўзметов) ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушинтириш ишларини олиб борсин.

 9.Ушбу қарорнинг бажарилишини наъзорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Отажонов зиммасига юклатилсин.

 

 Янгиариқ  туман

                   ҳокими                                                                   М.Саидов    

 

 

 

 

 

                                                        

 

 

 

 

                   

                             Тайёрлади:

 

            Янгиариқ туман ҳокимининг

            ўринбосари :-                                                                 __________   Х.Отажонов.

 

 

                                      Келишилди :     

 

         Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи                    __________   О.Матчанов.

 

               

         Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура

         хузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат

         хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат

         қилиш инспекцияси Хоразм вилояти Янгиариқ

         тумани бўлими катта инспектори:-                                     _________ Р.Рўзметов

 

         Янгиариқ туман овози газетаси бош мухаррири:-             _________   Ж.Юсупов.

                                                                      

         Янгиариқ тумани ҳокимлиги бош мутахассиси

         АКТ бўйича масъул :-                                                          ________   Д.Атажанов. 

       

         Янгиариқ туман тадбиркорликка

         кўмаклашиш маркази раҳбари                                         _______ Б.Аллаберганов  

 

        Янгиариқ туман деҳқон ва фермер

        хўжаликлари кенгаши раиси                                                _________ Ш.Ашуров

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   

         Янгиариқ туман ҳокимлиги

         канцелярия мудири :-                                                      ______   Б.Абдушарипов.                                                                                 

                                                                                                                                                                                                                                                                             

          Янгиариқ тумани ҳокимлиги

         ҳуқуқшуноси :-                                                             __________   О. Раззақов.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Янгиариқ туман ҳокимининг 2019 йил ___ февралдаги ______сонли қарорига илова

 

Туманда баҳорги дала ишларида қатнашадиган барча турдаги қишлок хўжалиги техникалари ва ғалла ўриш қамбайнларининг мавсумга тайёргарлигини қабул қилиш бўйича туман комиссияси.

 

Т А Р К И Б И.

 

 

 

Ф.И.Ш.

 

Лаваозими

1

О.Матчанов

Туман ҚХБ бошлиғи камиссия раиси

2

Р.Рўзметов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани бўлими катта инспектори

А Ъ О Л А Р И

3

Ж.Рахметов

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари

4

А.Қурязов

Туман ИИБ ЁХБ бошлиғи

5

М.Оллаберганов

Туман ҚСХБ бошлиғи ўринбосари

6

Ш.Ашуров

Туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси

7

А.Болтаев

“Янгиариқ МТП” МЧЖ раиси

 

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    сентября 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30