Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 6-avgust 2019, 18:34
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Туманда мактаб ёшидаги болаларни таълим муассасаларига тўлиқ жалб этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларини маҳаллаларга беркитиш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2017 йил 7 апрель 752қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида

1-08-2019, 12:20

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

 ҲОРАЗМ ВИЛОЯТИ

 ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ

 ҲОКИМИ

 ҚАРОРИ

 

   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

  XORAZM VILOYATI

  YANGIARIQ TUMANI

 HOKIMI

 QARORI

221100  Янгиариқ  туман Мустақиллик кўча № 74 – уй       тел: 38 – 54-754;   38 – 55 – 775

 

      2019 йил  «____ »  __________                   № _____                         Янгиариқ шаҳарчаси

 

 

Туманда мактаб ёшидаги болаларни таълим муассасаларига тўлиқ жалб этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларини маҳаллаларга беркитиш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2017 йил 7 апрель 752қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Янгиариқ тумани халқ таълими бўлимининг 2019 йил 5 августдаги ёзишмасини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Умумий ўрта таълимни ташкил этиш этиш тўғрисида”ги 203-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом”га, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосланиб

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. Янгиариқ тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 2019 йил 5 августдаги ёзишмаси маълумот учун қабул қилинсин.

 

  1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига тўлиқ жалб қилиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари маҳаллаларга иловага мувофиқ беркитилсин.

 

  1. Туман халқ таълими бўлими мудири (Д.Болтаев)га

 

- тумандаги барча мактаб директорларига ушбу қарор мазмун моҳиятини тўла етказиш ва тушунтириш;

 

- таълим муассасаларига мактаб ёшидаги болаларни қамраб олиш юзасидан амалга ошириладиган барча ишларни ҳудудда мактаб ёшидаги болалар ҳисобини олиб бориш тўғрисидаги йўриқнома асосида ташкил қилиш;

 

- мактабларни ушбу белгиланган ҳудудларда яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг қайси таълим муассасаларига боришидан қатъий назар таълимга тўлиқ тортилишини таъминлашни ташкил этиш вазифаси топширилсин.

 

 

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Жуманиёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

         Янгиариқ тумани

                 ҳокими                                                                   М.Саидов

 

 

Илова

Мактаб ёшидаги болаларни ўқишга тўлиқ жалб қилиш бўйича умумий ўрта таълим мактабларини маҳаллаларга беркитилиши.

 

Мактаб номи

0-7 ёшли ўқувчиларни қабул қилиш учун белгиланган ҳудудлар.

1

1-сон мактаб

Мустақиллик кўча (бир қисми), А.Навоий кўча (бир қисми), Янгиариқ кўча, А.Жомий кўча, Семурғ кўча, Гулланбоғ (Дўстлик маҳалласи), Истиқлол кўча, Боёт кўча,

2

2-сон мактаб

Қармиш қишлоғи “Шиҳбоғи” маҳалласи “Иззат-икром” кўчаси, “Бўстон обод” кўчаси, “Полвонлар” кўчаси

3

3-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи “Каттабоғ” маҳалласи

4

4-сон мактаб

Остона қишлоғи “Остона”, “Қўшлоқ”, “Сардорлар” маҳаллалари

5

5-сон мактаб

Қўриқтом қишлоғи “Қўриқтом” маҳалласи

6

6-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи “Ғалтак” маҳалласи

7

7-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи: “Оқ Мачит” маҳалласи (Бунёдкор, Янгидиёр кўчаларидан ташқари барча ҳудуд)

8

8-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи: “Улуғбек” маҳалласининг барча ҳудуди, “Уйғур” маҳалласининг Жонкуяр, Бухоро, Эзгуният кўчалари

9

9-сон мактаб

Кўриқтом қишлоғи “Ширшоли”, “Қўриқтом” маҳаллалари

10

10-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи “Дўстлик” маҳалласи

11

11-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи: - Чиқирчи маҳалласи, Тузлоқ маҳалласининг “Хушнуд кўчаси, “Амир Темур” кўчаси, “Ибн Сино” кўчаси”, “Нур Хаёт” кўчаси, “Боғи Эрам” кўчасининг бир қисми

12

12-сон мактаб

Таган қишлоғи “Таган” маҳалласи

13

13-сон мактаб

Гулобод қишлоғи “Арбоблар” маҳалласи

14

14-сон мактаб

Гулобод қишлоғи “Қўнғирот” маҳалласи

15

15-сон мактаб

Таган қишлоғи “Севган”, “Килловут” маҳаллалари

16

16-сон мактаб

Гулобод қишлоғи “Собурзон” маҳалласи

17

17-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи “Боёт” маҳалласи

18

18-сон мактаб

Остона қишлоғи “Хўжалар” маҳалласи

19

19-сон мактаб

Қўриқтом қишлоғи “Пўрсанг”, “Янгиер” маҳаллалари

20

20-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи: “Ангиариқ” маҳалласининг “Эзгудиёр” кўчасидан ташқари барча ҳудуди, “Уйғур” маҳалласининг “Жонкуяр”, “Бухоро”, “Эзгуният” кўчаларидан ташқари барча ҳудуди.

21

21-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи “Тузлоқ” маҳалласи, Остона қишлоғи “Сардорлар” маҳалласи, Каттабоғ қишлоғи “Эгрисолма” маҳалласи

22

22-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи “Вакиллар” маҳалласи

23

23-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи “Гулбоғ” маҳалласи

24

24-сон мактаб

Қармиш қишлоғи “Қармиш” маҳалласи

25

25-сон мактаб

Қармиш қишлоғи “Шробод” маҳалласи

26

26-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи “Жалойил” маҳалласи

27

27-сон мактаб

Остона қишлоғи “Чакир” маҳалласи

28

28-сон мактаб

Таган қишлоғи “Гулшанда” маҳалласи

29

29-сон мактаб

Гулланбоғ “Дўстлик” маҳалласи (бир қисми - бейватан), Ким Олег кўча, Мустақиллик кўча, Вакиллар маҳалласи бир қисми (Бешайвон), Ал Хоразмий кўча, А.Навоий кўча (бир қисми), Янгиариқ кўча (бир қисми), Янгиобод маҳалласи

30

30-сон мактаб

Остона қишлоғи “Қоракўз” маҳалласи

31

31-сон мактаб

Мустақиллик кўча, (бир қисми ўнг томони), Урганч кўча, Тинчлик кўча, Р.Отажонов кўча, Феруз кўча, Дўстлик кўча, А.Навоий кўча (бир қисми), Янгиариқ кўча (бир қисми), О.Оллаберганов кўча (бир қисми), Ал Хоразмий кўча (бир қисми чап томони), Остона қишлоғи “Чакир” маҳалласи намунали уй-жойлар массиви. Мактабнинг рус синфлари учун 1-синфга танлов асосида қабул қилинсин. (Ихтисослаштирилган синфларига танлов асосида ва оддий синфларига ўқувчиларни белгиланган микроучасткалардан қамраб олиш.)

32

32-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи “Эгрисолма” маҳалласи

33

33-сон мактаб

Қўриқтом қишлоғи “Янгиер” маҳалласи

34

35-сон мактаб

Гулобод қишлоғи “Собурзон” маҳалласи

35

11-сон ИМИ

Барча ҳудудлардан танлов асосида

36

37-сон мактаб

Ихтисослаштирилган синфларига танлов асосида ва оддий синфларига ўқувчиларни белгиланган микроучасткалардан қамраб олиш. (Қармиш қишлоқ “Шихбоғи” маҳалласи “Шихбоғи” кўчаси, “Уч ховли” кўчаси, “Илинч” кўчаси)

37

38-сон мактаб

Ихтисослаштирилган синфларига танлов асосида ва оддий синфларига ўқувчиларни белгиланган микроучасткалардан қамраб олиш. (Ўзбекистон кўча, Ал Хоразмий кўчасининг бир қисми)

38

39-сон мактаб

Ихтисослаштирилган синфларига танлов асосида ва оддий синфларига ўқувчиларни белгиланган микроучасткалардан қамраб олиш. (Чиқирчи қишлоғи: “Оқ Мачит” маҳалласининг “Бунёдкор” ва “Янгидиёр” кўчалари, “Ангиариқ” маҳалласининг “Эзгудиёр” кўчалари)

39

40-сон мактаб

“Бўстон” кўча

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    сентября 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30