Saytdagi oxirgi ma'lumot yangilangan sana: 6-oktyabr 2018, 10:21
 Bosh sahifa  Mobile versiya  RSS xabarlari  Sayt uchun mas'ul xodim

Yangiariq tumani xalq ta'limi bo'limi

6-01-2018, 12:40

Тумандаги умумтаълим мактабларида 2015-2016 ўқув йилида  жами 9-синфни битирувчилар сони 1707 нафар  бўлиб.Шундан 827 нафари қиз болалардир.9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичга йўналтириш бўйича ўтказилган сўровномалар натижаси қуйидагича (3 та сўровнома ўтказилди.)

Жами битирувчи 1707 нафар:

 Шулардан:

Тумандаги КХКларга 1170 нафар,

Вилоят КХКларга 523 нафар

Шундан АЛга 96 нафар

Вилоятдан ташқари КХКларга 7 нафар битирувчилар хужжат топширишни режалаштирдилар.

7 нафар битирувчи  тиббий маслахат комиссиясининг хулосасига кўра таълимнинг кейинги босқичига лаёқатсиз деб топилди.

            2016 йил даврида 6 та компьютер синф, 6 та интерактив доска манзилли рўйҳат асосида таълим муассасаларига етказиб берилди.   1-сон,6-сон,7-сон,9-сон,27-сон,37-сон мактаблардир.Бу мактабларда таълим -тарбия тубдан ўзгариши шарт.

            Ўқувчиларнинг олган билимларини такрорлаш усулида янада мустаҳкамлаш, вилоятдаги Олий ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Урганч Давлат Университети аниқ ва табиий фанлар йўналишида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилари ташкилотчилигида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида электрон шаклда сиртқи олимпиада ўтказиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларида ўрганиладиган фанлар бўйича ташкил қилинган "Ўйла, изла, топ”беллашувлари ҳам ўзининг ижобий самарасини берди.

Таълим жараёнига ахборот коммуникация технологияларини тобора чуқур кириб келаётганлигини инобатга олган ҳолда ҳар бир ўқитувчи веб сайтини ташкил этиш ва унга ахборот жойлаштириш, электрон шаклда ўзаро тажриба алмашувни йўлга қўйишни таъминлаш мақсадида  "Энг яхши ўқитувчи веб сайти”, Энг яхши ўқувчи веб сайти” яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди, туман миқёсида амалий семинарлар ташкил қилинди.

            Туманда 2016 йил  Инвестиция дастурига асосан 1 та 5-сонли умумтаълим мактабида  таъмирлаш ишлари олиб борилди.

      Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 1 та  жумладан, тумандаги 40-сонли мактабда  9х18  ўлчамли спорт зал қурилиш  ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган чорак мобайнида вилоят миқёсидаги "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, "Йил тарбиячиси”, "Энг яхши таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳлари” танлови, "Энг яхши давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи” танловлари ўтказилди. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида фан олимпиадалари, "Хуқуқ билимдонлари”, "Инглиз тили билимдонлари”, "Солиқ билимлари болаларга”, "Ёш қутқарувчи”, "Мангулик жамоли” каби танловларда туманимиз фаол қатнашди.

"Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия йўналишига алоҳида эътибор қаратилди.

Март ойида спорт ойлиги ўтказилди. Туманда 5 та намунавий спорт майдони тайёрланди. Эрталабки бадантарбия машқлари йўлга қўйилди.

Таълим муассасаларида ижтмоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, "Оила, маҳалла, таълим муассасалари” ҳамкорлигини мутаҳкамлаш мақсадида Жамоат кенгашларини фаолиятини кучайтириш бўйича амалий ишлар қилинди ва семинарлар ўтказилди.

ХТМФМТТЭбулимининг  йиғилишларида халқ таълими тизимига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва улардан самарали фойдаланиш ҳолати, жойларда бюджетдан ташқари маблағларни топиш борасида ҳизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, Вазирлар Маҳкамасининг 356-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда мактабдан ташқари таълим тизимини янада яхшилаш, болалар спортини ривожлантириш юзасидан худудларда олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги  алохида тахлил килинди.

 Шу даврда вилоят ўтказилган танловларда туманимиз иштироки  

  "Энг яхши таълим  муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳлари”кўрик-танловининг 1- тур вилоят босқичи 2016 йил 29-30 апрелъ кунлари ўтказилди. Кўрик-танловда  туман  ХТМФМТТЭ бўлимининг таълим  муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи методистларидан Қутлиева Зайнабжон,Жуманиёзова Гулбахор,Эшчанова Шахло,3 нафардан таркиб топган гуруҳ иштирок қилди.Кўрик-танлов  4 тур бўйича ўтказилиб , танловнинг биринчи кунида гуруҳларнинг "Илғор иш тажрибасининг мазмун-моҳиятини ёритиб берувчи тақдимоти”, "Кичик гуруҳ ишларининг натижавийлигини баҳолаш”,  "Ўз ҳудудида методик хизматни ривожлантириш  бўйича яқин 3 йилга мўлжалланган стратегик  концерцияси тақдимоти” , иккинчи кунида эса "Фан методика уюшма йиғилишини  ўтказиш " белгиланди.

  

            Танловнинг якуний натижалрига кўра туман жамоаси 89 балл билан 2-ўринни  эгаллади.

2016 йил 23 апрель куни умумтаълим мактаблари ўртасида "Инглиз тили билимдонларии” интеллектуал мусобақасини  вилоят  босқичида туман жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Фан олимпиадасининг вилоят босқичида ўқувчиларимиз жамоаси 7-ўрини эгалади.

Йил ўқитувчиси кўрик танловининг вилоят босқичида туманимиз 6-ўринни эгалади.

Йил тарбиячисининг вилоят босқичида тумандаги 8-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси 10-ўринни эгаллади.Бу натижадан мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган таълим -тарбия жараёнининг аҳволини қаниқарли деб бўлмайди.

Энг яхши таълим муассасаси веб -сайт танловида 3 та мактаб 9-сон,27-сон,40-сон республика босқичига йўлланма олди.

Наманган шахрида бўлиб ўтган Энг яхши электрон ахборот –таълим ресурслари 2016 йил кўрик  танловида иштироки учун ХТВнинг СЕРТИФИКАТИ билан 38-сон мактаб ўқитувчиси Эшметова Муборак ва 13-сон мактаб ўқувчиси Ибодуллаева Орзигуллар  такдирланди.

Навоий шахрида бўлиб ўтган илмий-амалий конференцияда 32-сон мактабнинг математика фани ўқитувчиси Муротова Феруза фаол иштирок қилиб қайтди.

Энг яхши кимё,биология,физика ккабинети мудири кўрик танловида 11-сон ДИМИ нинг физика фани ўқитувчиси Жуманазаров Усмон 2-ўрин, 11-сон ДИМИ нинг кимё фани ўқитувчиси Содикова Манзура 3-ўрин, 27-сон мактабнинг биология фани ўқитувчиси Хаитов Умид 3-ўринни эгалладилар.

Хоразм вилояти ХТХҚТУМОИда вилоят миқёсида   ўтказилган "Ўқув-кўргазмали қуроллар” танловини мультимедиа ва презентациялари ғолиблари

Шаҳар (туман)

 

Ўқитувчининг фамилияси, исми

Мактаб

Фан

Эгаллаган ўрни

 

 

 

 

1

 

 

 

 

Янгиариқ

1

 

Ноибова Инобат

24

Она тили фани ўқитувчиси

2-ўрин

2

Бабаджанов Мухитдин

18

Рус тили фани ўқит.

2-ўрин

3

Искандаров Азам

38

Тарих фани  

2-ўрин

4

Юсупова Муборак

5

Француз тили фани  

1-ўрин

5

Абдушарипова Дилдора

38

Математика фани  

2-ўрин

6

Жобборова Гулнора

38

Бошланғич синф  

2-ўрин

 

 

7

Давлетова Гуласал

24

Рус тили

2-ўрин

 

 

8

Матмуротов Хасанбой

24

Тасвирий санъат

3-ўрин

Хоразм вилояти ХТХҚТУМОИда вилоят миқёсида   ўтказилган "Ўқув-кўргазмали қуроллар” танловини қўлда ясалган қўргазмалар ғолиблари

Шаҳар (туман)

 

Ўқитувчининг фамилияси, исми

Мактаб

Фан

Эгаллаган ўрни

 

 

 

 

1

 

 

 

 

Янгиариқ

1

 

Атамурадова Райҳон

22

Тасвирий санъат 

2-ўрин

2

Рўзметова Шарофат

25

Меҳнат фани 

2- ўрин

3

Бобожонова Сохиба

25

Тарих фани 

3-ўрин

4

Юсупова Муборак

5

Француз тили фани 

1-ўрин

5

Машарипова Оқила

28

Немис тили фани 

1-ўрин

6

Саидова Сайёра

25

Биология фани 

 3-ўрин

7

Ботирова Мухаббат

12

Физика фани 

3-ўрин

8

Аннамуратов Отабек

24

География фани 

3-ўрин

9

Ражабов Ҳурмат

39

Математика фани 

1-ўрин

 

Хоразм ВХТХҚТУМОИ  ректори  Б.Султанов туманимиз натижаси юзасидан 2016 йил   5 май куни ўз ТАШАККУРНОМАСИНИ  юборди. 

Йилнинг Энг яхши дарс ишланмаси кўрик танловида вилоят босқичида иштироки бўйича 1621 нафар ўқитувчимиздан  531 нафари ўз дарс ишланмаларини сайтга жойлаштириши натижасида туманирмиз 1-ўринни эгаллади.

ОММАЛАШТИРИШ

Тумандаги 31-сон мактаб математика  фани ўқитувчиси Авазматова Гулининг  "Математика дарсларида замонавий педагогик технологиядардан фойдаланиш усуллари” мавзуси,  шу мактабнинг биология фани ўқитувчиси Эржонова Шаҳлонинг”Биология фанини ўқитишда компитенциявий ёндашув” мавзуси,23- сонлимактаб бошланғич синф ўқитувчиси Маткаримова Дилфуза "Бошланғич синф дарсларида электрон дарсликлардан фойдаланиншнинг таълим сифатига таъсири”мавзуси,10-сон мактаб Қурбонова ЗулхуморнингМиллий ғоя ва ҳуқуқ фанларида интерфаол усуллардан фойдаланиш” мавзуси, 19- сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Қурёзова Санобарнинг "Бошланғич синфларда ўқувчиларнинг нутқини ўстириш "мавзуси,  30-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Ибрагимованинг Нуқулжоннинг "Мактаб тарихи музейини ташкил этиш усуллари” мавзуси,38-сон мактаб миллий ғоя ва маънавият асослари фани ўқитувчиси С.Машарипованинг "Ўрта Осиё фалсафий тафаккурида маънавият масалалари” мавзусидаги ишлари республикада оммалаштирилди.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Onlayn qabulxona




Murojaat qilish

Jami murojaatlar soni: 1
Yopilgan murojaatlar: 1
O'rganib chiqilmoqda: 0 (0%)

So'rovnoma

Sizga qaysi turdagi ma'lumotlar muhimroq?


«    мая 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031